Жамият | 15:24 / 24.04.2022
16513
1 дақиқада ўқилади

«Юнусобод тумангаз» бўлими ходими тадбиркордан пора олаётганда қўлга тушди

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши департамент

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида тадбиркордан 1100 АҚШ доллари талаб қилган муҳандис ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши департамент хабар бермоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали «Юнусобод тумангаз» бўлимининг улгуржи истеъмолчилар бўлими муҳандиси Х.Б. тадбиркор Ж.га тегишли бўлган савдо шохобчасига табиий газ тармоғини ўтказиб бериш ҳамда лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига 1100 АҚШ доллари талаб қилиб, дастлаб 100 АҚШ долларини қўлга киритиб, келишилган пулдан яна 900 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид