Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида уч нафар қирғизистонлик ҳалок бўлгани айтилмоқда
Ўзбекистон чегарачилари 5 май куни Қирғизистоннинг уч нафар фуқаросига қарши қурол ишлатган. Бу ҳақда 24.kg Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизматига асосланиб хабар бермоқда.
«Ҳодиса Жалолобод вилояти, Ола-Буқа тумани, «Актам» МФЙнинг Добоқўрғон массивида содир бўлган. Уч нафар қирғизистонлик ўқдан жароҳат олган, улар Ола-Буқа туманидаги шифохонага етказилган. Беморлар ўша ерда ҳушларига келмай вафот этган», — дейилади хабарда.
Содир бўлган ҳолат юзасидан Қирғизистоннинг Ола-Буқа йўналиши бўйича чегара хизмати вакиллари Ўзбекистоннинг Янгиқўрғон йўналиши бўйича чегара хизмати вакиллари билан учрашув ўтказган. Томонлар хизмат текширувининг якуни бўйича 6 май куни яна қайта учрашишга келишиб олган. Содир бўлган ҳолат юзасидан тегишли органлар томонидан тергов ҳаракатлари бошланган.
Аввалроқ, апрель ойининг бошларида ҳам Ўзбекистон чегарачилари Қирғизистон ҳудудидан ноқонуний юк олиб ўтмоқчи бўлган шахсларга қарата ўқ узгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Мавзуга оид
14:46 / 15.07.2026
Парламентлараро иттифоқ Ўзбекистон тажрибасини намуна сифатида кўрсатди
10:12 / 11.07.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида рақамли божхона назорати жорий этилади
20:21 / 10.07.2026
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темирйўли қурилиши фаол босқичга ўтди
21:06 / 07.07.2026