Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда ота-оналар тўлаган бадал пулларини ўзлаштирган мактаб директори ўринбосари ва собиқ ҳуқуқшунос аниқланди
Директор ўринбосари ота-оналардан йиғилган 207,7 миллион сўм бадал пулларини ўзлаштириб юборган. ЭТК собиқ ҳуқуқшуноси эса 28 нафар фуқаронинг қарзларини ўчириб бериш эвазига улардан 47 миллион сўм олган.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департаментнинг Сариосиё туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда, тумандаги “Баркамол авлод” болалар мактаби директорининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари ўқувчиларнинг ота-оналари тўлаган 207,7 миллион сўм бадал пулларини банк муассасасига топширмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган. Текширув давомида етказилган зарарнинг 115 млн сўми ундирилиши таъминланган.
Шунингдек, департаментнинг Шўрчи туман бўлими томонидан туман электр тармоқлари корхонасининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда, корхонанинг собиқ ҳуқуқшуноси И.Ж. (муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган) 28 нафар фуқаронинг электр энергиясидан қарздорлигини йўқ қилиб бериш эвазига 47 миллион сўм нақд пулини қўлга киритгани аниқланган. Текширув давомида И.Ж. ўз айбига иқрор бўлиб 2,2 миллион сўмни қайтаргани процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
11:30 / 09.01.2026
Бувайдадаги мактаб директори ишга қайта тикланадиган бўлди
15:47 / 27.12.2025
1 январдан мактаб директорлари ва ўринбосарларига KPI асосида ойлик устама тўланади
20:02 / 14.07.2025
Интерпол қидирувида бўлган Ўзбекистон фуқаросини АҚШда қўлга олди
09:40 / 16.05.2025