Жаҳон | 03:48 / 11.05.2022
14759
1 дақиқада ўқилади

Украина биринчи президенти Кравчук вафот этди

Фото: ТАСС

Украинанинг биринчи президенти Леонид Кравчук 10 май куни 88 ёшида вафот этди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар тарқатди ва маълумотни марҳумнинг яқинлари ҳам тасдиқлади.

Кравчук маҳаллий вақт билан соат 17:00 да узоқ давом этган касалликдан сўнг вафот этган. У мустақилликка эришган Украинани 1991 йилдан 1994 йилгача бошқарган. 1994 йил Леонид Кучмага сайловда ютқазган Кравчук президентликдан кетади.

Кравчук 1991 йил СССР расман тарқалганини ифода этувчи Беловежск келишувининг уч ижодкоридан бири ҳисобланади. 4 май куни бу келишувни тузганлардан бўлмиш яна бир сиёсатчи Станислаш Шушкевич вафот этганди. Кравчук каби 88 ёшида вафот этган Шушкевич мустақил Беларусь давлатининг илк давлат раҳбари ҳисобланади.

Мавзуга оид