Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда мактаб ўқувчиси каналга чўкиб кетди
У дарсдан сўнг синфдошлари билан каналга чўмилишга борган ва чўкиб кетган.
Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 7 май куни Нишон туманида жойлашган 42-умумтаълим мактаби ўқувчилари туман ҳудудидан ўтган каналга чўмилгани боришган.
Чўмилиш жараёнида 9-синф ўқувчиси чўкиб кетган. Шундан сўнг унинг шериклари дарҳол бу ҳақда туман ИИБ ва ФВБга хабар беришган. Қутқарувчилар чўккан ўқувчининг жасадини сув остидан олиб чиқишган.
Қайд этилишича, ҳозирда ўқувчи чўкиб кетиши юзасидан туман прокуратураси ва ИИБ томонидан суриштирув ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
16:02 / 15.07.2026
Қашқадарёда ҳам жазирама сабаб оғир юк автомобиллари ҳаракати вақтинча чекланади
10:09 / 15.07.2026
Қашқадарёда учта банкка оид фирибгарлик ҳолати аниқланди
17:32 / 10.07.2026
Kun.uz суриштирувидан сўнг: Қашқадарёда эшак гўшти савдогари озодликдан маҳрум қилинди
14:58 / 08.07.2026