Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Starlink сунъий йўлдош интернети Ўзбекистонда тахминан қачон ишлаши маълум қилинди
Starlink сунъий йўлдош интернетининг Ўзбекистонда ишлаши ҳақида SpaceX веб-сайтидаги харитада кўрсатилган. Бу ҳақда Ўзбекистон томони ҳали маълум қилмади.
Фото: Divulgação / SpaceX / Tecnoblog
SpaceX веб-сайтидаги харитада келтирилишича, Starlink сунъий йўлдош интернети Ўзбекистонда тахминан 2023 йилда ишлашни бошлайди.
Ўзбекистонда 10-11 май куни ўтказилган “Space Technology Conference STC-2022” халқаро конференциясида ҳам Starlink лойиҳасининг Ўзбекистонда ишлаши масаласи муҳокама қилинганди.
АКТ вазири ва “Ўзбеккосмос” бош директори Тошкентга келган SpaceX компанияси вакили Бен Мак Виллиамс билан учрашув ўтказиб, Starlink’нинг Ўзбекистон бозорига кириш масаласини муҳокама қилганди. Бироқ бу қачон амалга ошиши ҳақида маълумот берилмаган.
SpaceX веб-сайтидаги харитада Starlink интернетининг ҳозир қайси ҳудудларда ишлаётгани, яқин келажакда қаерда ишлаши ва ишламаслиги ҳам кўрсатилган. Унга кўра, хизмат ҳозир асосан Шимолий Америка давлатлари, Жанубий Американинг айрим ҳудудлари, Европа ва Австралиянинг маълум бир ҳудудлари, шунингдек, Янги Зеландияда ҳам ишламоқда.
Starlink ишга тушиши мумкин бўлган давлатлар қаторига Хитой, Шимолий Корея, Россия, Беларус, Эрон, Сурия, Куба, Венесуэла ва Афғонистон киритилмаган.
Мавзуга оид
19:57 / 15.02.2026
Фронтдаги вазият: Украина Запорижжя областида қарши ҳужумга ўтди
07:46 / 12.02.2026
Космосдаги биринчи мегаполис: SpaceX амалий босқичга ўтмоқда
18:01 / 10.02.2026
Қозоғистон Starlink сунъий йўлдош интернетини қўшни давлатлар билан баҳам кўрмоқчи
15:07 / 09.02.2026