Жаҳон | 17:56 / 17.05.2022
4757
1 дақиқада ўқилади

Финландия парламенти мамлакатнинг НАТОга киришини маъқуллаб овоз берди 

Парламентдаги 200 нафар депутатнинг 188 нафари Финландия НАТОга киришини ёқлаб овоз берди. 

Фото: Shutterstock

Финландия парламентининг аксарият аъзолари мамлакатнинг НАТОга аъзо бўлишини маъқуллади. 

Парламентдаги 200 нафар депутатнинг 188 нафари Финландия НАТОга қўшилишини ёқлаб овоз берди. 

Эндиликда ҳукумат президент кўриб чиқиши учун расмий таклиф тайёрлайди. Мамлакат президенти Саули Ниинисте бу таклифни қисқа муддат ичида маъқуллаши кутилмоқда.

Сўнгра Финландиянинг НАТОдаги элчиси Клаус Корҳонен алянсга ариза топширади. 

Аввалроқ Финландия ҳамда Швеция НАТОга қўшилишга қарор қилганди. Алянс ҳам бу икки давлатни тезлаштирилган тартибда қабул қилишга рози. Агар шундай бўлса, 1948 йил тузилган НАТОга аъзо давлатлар сони 32 тага етади. 

Мавзуга оид