Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хўжалик юритувчи субъектларнинг тижорат банкларида очилган “транш счетлари” тугатилади
Президент фармонига мувофиқ, 2022 йил 15 июндан бошлаб хўжалик юритувчи субъектларнинг тижорат банкларида очилган ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган махсус мақсадли ҳисобварақлари тугатилади.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Ҳисоб-китоб тизимини такомиллаштириш ва хўжалик юритувчи субъектларнинг тўлов интизомини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Telegram’даги Нигоҳ канали хабар бермоқда.
Ҳужжатга кўра, барча тоифадаги хўжалик юритувчи субъектлар учун тенг рақобат шароити яратилишини давом эттириш, шунингдек, ҳисоб-китоб тизимининг шаффофлигини ошириш ва хўжалик юритувчи субъектларнинг тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш мақсадида:
- 2022 йил 15 июндан бошлаб хўжалик юритувчи субъектларнинг тижорат банкларида очилган қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган махсус мақсадли ҳисобварақлари тугатилади. Бунда, хўжалик юритувчи субъектларнинг тугатилган махсус мақсадли ҳисобварақларидаги маблағлар қолдиғи уларнинг асосий ёки иккиламчи ҳисобварақларига ўтказилади;
- махсус мақсадли ҳисобварақлар Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида очилади ва ёпилади;
- махсус мақсадли ҳисобварақларни очиш ва (ёки) ёпиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳалари Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк билан мажбурий равишда келишилади.
Мавзуга оид
14:40 / 26.12.2022
ССП томонидан тадбиркорлар ва тижорат банклари ўртасидаги муаммоларга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди
17:02 / 23.04.2021
«Банкларда пул маблағлари захиралари шакллантирилади» – Эркин Гадоев
13:10 / 27.03.2021
Тижорат банклари нақд валюта маблағларини Марказий банк рухсатисиз олиб кириши мумкин
18:01 / 17.11.2020