«Ўзбекнефтгаз»га қарашли АЁҚШларда АИ-80 маркали бензин нархи кўтарилиб, 6800 сўмдан сотила бошлади, дея хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Нарх ошганлиги ҳадидаги маълумотларни «Ўзбекнефтгаз» матбуот хизмати ҳам тасдиқлади.

«Одамларга тушунтира олмаяпмиз, нархларни бозор белгилайди. «Ўзбекнефтгаз» нархларни оширмайди ҳам, туширмайди ҳам. Биржада нарх ошса, бу ўз-ўзидан бизнинг АЁҚШлардаги бензин баҳосига ҳам таъсир ўтказади», дея таъкидлади компания матбуот хизмати раҳбари Сиёвуш Тўрахўжаев.
Ўтган йилда ҳам бензин нархи кескин кўтарилиб кетганди. Ижтимоий тармоқларда юзага келган танқидий муҳокамалардан сўнг эса «Ишчи гуруҳ» тузилиб, нарх 6500 сўмга туширилганди.















