Ўзбекистон ЖСТ ва ЕОИИ ўртасидаги танловда биринчи ЖСТни танлаши керак — Жаҳон банки
Божхона тўсиқлари ва давлатнинг иқтисодиётга юқори даражадаги аралашуви Ўзбекистоннинг минтақавий ва глобал савдо ташкилотларга қўшилишидаги энг катта муаммолардан биридир, дея ёзмоқда Жаҳон банки.
Ўзбекистон минтақавий ва жаҳон савдо бозорларига интеграциялашгани йўқ, дея қайд этилган Жаҳон банки ҳисоботида.
“Ҳукумат 1994 йилда ЖСТга аъзо бўлиш учун тайёргарлик кўриш ҳаракатларини бошлаганига қарамай, жараён деярли эътиборга олинмади ва охир-оқибат тўхтатилди. Ташкилотга аъзо бўлиш тадбирларини қайта бошлаш 2017–2021 йилларга мўлжалланган ривожланиш стратегиясининг асосий элементи ҳисобланганди. Аммо ушбу жараённинг бориши COVID-19 пандемияси туфайли секинлашди, лекин ўрта муддатли истиқболда фаолият қайта тикланиши ва тезлашиши кутилмоқда. Икки йиллик музокаралардан сўнг Ўзбекистон Европа Иттифоқининг GSP+ тизимига аъзо бўлган тўққизинчи давлат бўлди. 2014 йилда эса МДҲнинг Эркин савдо ҳудудига аъзо сифатида кирганди.
Ҳукумат Евросиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) қўшилиш масаласини ҳам кўриб чиқмоқда. Аъзолик божхона тарифларининг ягона режимига ўтишни назарда тутади, шунингдек ишчи кучи ва сармоя оқимининг эркин ҳаракатланишига имкон беради. ЕОИИга ҳам, ЖСТга ҳам қўшилиш учун мамлакатдаги норматив-ҳуқуқий база ва тариф сиёсатини мувофиқлаштириш талаб этилади. Чегараларни кесиб ўтиш қийинлиги ва давлатнинг иқтисодиётга юқори даражадаги аралашуви ушбу ташкилотларга қўшилишдаги энг катта муаммолардан биридир”, дейилади ҳисоботда.
Халқаро экспертларнинг қайд этишича, ҳукумат ЖСТга ҳам, ЕОИИга ҳам аъзо бўлишни мақсад қилган бўлса, аввал глобал савдо ташкилотига (бунда ЕОИИ аъзолари – Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия мисол тариқасида кўрсатилган), кейин эса минтақавий ташкилотга кириши керак.
Мавзуга оид
14:38 / 07.11.2024
«Туркий давлатлар ташкилоти ЕОИИга рақобатчи бўлади» – қирғиз сиёсатшуноси
17:27 / 06.11.2024
Жаҳон банки иқлим ўзгаришининг қишлоқ хўжалигига таъсирини баҳолади
22:46 / 26.10.2024
Дунёдаги энг нуфузли бизнес-индекс тикланди
22:40 / 19.10.2024