Украинадаги уруш СOVID-19 пандемияси ва иқлим ўзгаришидан жабр кўраётган жаҳон иқтисодиётига, айниқса ривожланаётган мамлакатлардаги вазиятга жиддий таъсир кўрсатмоқда. Россия ва Украина дунёдаги энг муҳим қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ва экспорт қилувчи давлатлар ҳисобланади.

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) маълумотларига кўра, 2016-17 ва 2020-21 йиллар оралиғида глобал миқёсида буғдой етиштиришнинг 14 фоизи, арпа етиштиришнинг 19 фоизи, маккажўхори етиштиришнинг 4 фоизи, кунгабоқар ёғи ишлаб чиқаришнинг 50 фоиздан ошиқроқ қисми Украина ва Россия ҳиссасига тўғри келган.

Аҳамиятли жиҳати, 2021 йилда ушбу давлатлар буғдой, маккажўхори, кольза, кунгабоқар уруғи ва кунгабоқар ёғи экспорти бўйича етакчи учталикка кирган.

Шунингдек, Россия калийли ўғитлар етказиб берувчи биринчи, азотли ўғитлар ишлаб чиқариш бўйича иккинчи, фосфорли ўғитларни экспорт қилувчи энг йирик учинчи давлат ҳисобланади. Давом этаётган уруш эса бир қанча омиллар сабаб глобал бозорни ларзага келтирмоқда.

Биринчидан, жаҳонда минерал ўғитларнинг ўртача нархи қимматлашиб кетди. Бунга Россиядан импорт қисқариши ва табиий газ нархлари ошиши жиддий таъсир ўтказган. Кўплаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таннархида ўғит харажатлари салмоқли улушни эгаллайди. Нархлар ошиши эса ривожланаётган мамлакатларда ўғитлардан фойдаланиш кўрсаткичи камайиши ва ҳосил қисқаришига олиб келиши мумкин. Бу эса келаётган йилда ҳам озиқ-овқат хавфсизлигига жиддий таъсир ўтказади.

Иккинчидан, уруш оқибатлари айниқса қурғоқчил минтақалар – Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги ривожланаётган мамлакатлар учун оғриқли бўлади. Ушбу давлатлар умумий озиқ-овқатининг 90 фоиздан ортиғини импорт қилади. Асосий етказиб берувчилар эса Россия ва Украинадир. БМТ маълумотларига кўра, 2021 йилда қуйидаги бир қанча мамлакатлар умумий буғдой импортининг салмоқли қисмини Россия ва Украинадан амалга оширган.

Россия ҳукумати уруш бошланганидан кейин Евросиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларига бир қанча турдаги донли экинлар экспорт қилиш бўйича тақиқ