Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қаршида содир этилган босқинчилик ва қотиллик жинояти фош этилди
Қотилликни содир этишда гумонланаётган 18 ёшли йигитга Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Кеча, 31 май куни Kun.uz’да Қарши шаҳрида босқинчилик ва қотиллик содир этилгани хабар қилинганди. Олиб борилган тезкор қидирув тадбирларида мазкур жиноятни содир этган шахс аниқланди, деб хабар бермоқда Қашқадарё вилояти прокуратураси ахборот хизмати.
Аниқланишича, 2022 йил 31 май куни Қарши шаҳри, “Комилон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги хонадонлардан бирида 1995 йилда туғилган фуқаро Л.А.нинг жасади қотиллик аломатлари билан топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куни Қарши шаҳар прокуратураси томонидан 2004 йилда туғилган О.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми (оғирлаштирувчи ҳолатда қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда вилоят прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, қотиллик содир этган шахс марҳумнинг оила аъзоларига ҳам турли даражада тан жароҳатлари етказган.
Аввалроқ, Қарши шаҳрида бир гуруҳ шахслар таниқли спорт мураббийи Элбек Раҳимовни ўлдириб кетишганди. 2022 йил 5 май куни шу иш юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича айблов эълон қилинган 26 кишига ҳукм ўқилди.
Мавзуга оид
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
15:10 / 20.05.2026
Қўқонда 19 ёшли қиз қотилликка қўл урди
00:04 / 20.05.2026
Испанияда Mango дўконлари асосчисининг ўғли отасини ўлдиришда гумон қилиниб ушланди
17:53 / 11.05.2026