Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ҳусан Ҳасанович Мамажонов ўз вазифасидан озод этилди. Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Абдуқаюм Юлдашевич Тўхтақулов Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
ССВ матбуот хизмати маълумотига кўра, Абдуқаюм Тўхтақулов шу вақтгача Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали директори вазифасида ишлаб келган.
53 ёшли Абдуқаюм Тўхтақулов Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ўқитувчиси сифатида ишлаб, тажриба орттирган. Кейинчалик Қўқон шаҳар шошилинч тиббий ёрдам маркази хирурги, Бешариқ туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.
А.Тўхтақулов 2019 йилда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали директори вазифасига тайинланганди.
Маълумот учун, Ҳусан Мамажонов 2020 йил августида Одилжон Умаров ўрнига Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланганди.
Мавзуга оид
12:40 / 19.12.2024
Жиззах вилоятига янги ҳоким тайинланди
17:54 / 17.12.2024
Фарғона вилоятида Умра зиёратини ноқонуний ташкил этиш билан шуғулланганлар қўлга олинди
17:52 / 11.12.2024
Тимур Ишметов Марказий Банк раиси этиб тайинланди
15:57 / 10.12.2024