Қатарда ўтадиган жаҳон чемпионати стартидан аввал мусобақа бош соврини дунёнинг 51 мамлакатига олиб борилиши режа қилинган. Ўзбекистон – бу йил жаҳон кубоги етказилган МДҲнинг ягона мамлакатига айланади.

5 июнь куни ЖЧ-2022 бош соврини Ливан пойтахти Байрутдан Тошкентга етказилди. Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортдаги Cоcа-Cоlа ташкил этаётган FIFA Wоorld Cup™ халқаро кубок-тури расмий кутиб олиш маросимида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икромов, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов иштирок этди.

6 июнь куни эса кубок тақдимот маросими олдидан жаҳон чемпионлари испаниялик Карлес Пуйол ҳамда Кристиан Карамбё ҳам Тошкентга етиб келишди.

Маълумот учун, жаҳон кубоги тақдимоти бугун, 6 июнь куни Tashkent City Congress Hall’да ўтказилади.















