Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 май ҳолатига 50 ёш ва ундан катта ёшда никоҳ қурганлар сони 2 893 тани ташкил этган.
Қайд этилишича, шундан:
аёллар – 582 нафар;
эркаклар – 2 311 нафарга тенг.
Бундан олдин май ойида энг кўп никоҳ ҳолатлари қайд этилган ҳудуд маълум қилинганди.
Ҳудудлар кесимида қайд этилган никоҳлар сони бўйича Фарғона вилояти етакчилик қилмоқда – 2347 та ҳолат. Кейинги ўринлардан мос равишда 1876 та ва 1730 та никоҳ кузатилган Тошкент шаҳри ҳамда Андижон вилояти жой олди.















