Атирауда ишлаш учун рухсатнома олмоқчи бўлган ўзбекистонликлардан иборат катта навбат юзага келди
Ижтимоий тармоқларда Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида бўлган Ўзбекистон фуқаролари иштирокида ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнида катта навбат юзага келгани ҳақида хабарлар тарқалди. Миграция агентлиги ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги бош консулхонаси маълум қилишича, жорий йил май ойида Ўзбекистондан Қозоғистоннинг Атирау шаҳрига вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун борган фуқаролар рўйхатдан ўтказиш ишларини расмийлаштириш жараёнида Атираудаги фуқароларга хизмат кўрсатиш марказларида катта навбатлар юзага келгани сабабли ўз эътирозларини билдирган.
Ўз навбатида, Ўзбекистоннинг Ақтау ва Олмаота шаҳарларидаги бош консулхоналари томонидан вазият назоратга олиниб, ушбу вазият юзасидан Атирау вилояти ҳокимига амалий ёрдам кўрсатиш бўйича мурожаат қилингани айтилади.
Атирау вилояти ҳокимлиги томонидан ушбу масалани ижобий ҳал этиш, марказ ходимлари ва қабул ойналари сонини кўпайтириш, қабул вақтини кеч соат 22:00 гача узайтириш ва шанба куни ҳам фуқаролар қабулини ташкил этиш каби чоралар кўрилмоқда, дейилади расмий хабарда.
Мавзуга оид
08:34 / 10.04.2023
Ўрта Ер денгизида мигрантлар яна оммавий равишда чўкмоқда
11:22 / 18.03.2023
“Орзулар мамлакати”. Америкада ким қанча маош олади?
17:07 / 14.03.2023
Россияда мигрантлар учун патент муддати 3 йилгача узайтирилиши мумкин
13:11 / 11.03.2023