Ўзбекистон | 07:53 / 14.06.2022
8829
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга қариндошларини йўқлаш мақсадида қарийб 1,2 млн киши келган

5 ойда 1,2 млн киши қариндошларини йўқлаш мақсадида Ўзбекистонга келган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Фото: CNN

Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг 1 июнь ҳолатига Ўзбекистонга келган чет эл фуқароларининг сафар мақсадлари қуйидагича:

  • қариндошларни йўқлаш — 1,2 млн киши; 
  • дам олиш — 102,3 минг киши;
  • даволаниш — 30,8 минг киши;
  • хизмат юзасидан — 24,4 минг; 
  • тижорат — 5,6 минг киши;
  • ўқиш мақсадида — 1,9 минг киши.

Бундан олдин 2022 йилда 525 минг ўзбекистонлик қариндошини йўқлаш мақсадида хорижга чиқиб кетгани хабар қилинганди

2022 йил 1-чорагида Ўзбекистон фуқаролари хорижга сафар мақсадлари орасида қариндошларини йўқлаш биринчи ўринда турибди — 525,1 минг киши.

Бундан ташқари, дам олиш мақсадида 138,6 минг киши, ўқиш мақсадида 40,2 минг киши четга чиқиб кетган.

Шунингдек, даволаниш учун 9,5 минг киши Ўзбекистондан кетган бўлса, хизмат юзасидан 3 минг киши чиқиб кетган.

Отабек Матназаров
Муаллиф Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид