Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг 1 май ҳолатига Ўзбекистон фуқароларининг хорижга сафар мақсадлари орасида қариндошларини йўқлаш биринчи ўринда турибди — 790 минг киши.
Бундан ташқари, дам олиш мақсадида 181 минг киши, ўқиш мақсадида 53 минг киши четга чиқиб кетган.
Шунингдек, даволаниш учун 12 минг киши Ўзбекистондан кетган бўлса, хизмат юзасидан 4,2 минг киши чиқиб кетган.
Бундан олдин Ўзбекистонга қариндошларини йўқлаш мақсадида қарийб 1,2 млн киши келгани хабар қилинганди.















