Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг январь-апрель ойларида республика бўйича 3 695 та қайд этилган никоҳларда келиннинг ёши куёвникига нисбатан катта бўлган.

Бу ҳолат ҳудудлар кесимида қуйидагича:

  • Қорақалпоғистон Р. – 366 та;  
  • Андижон вилояти – 116 та; 
  • Бухоро вилояти – 424 та; 
  • Жиззах вилояти – 101 та;  
  • Қашқадарё вилояти – 331 та;
  • Навоий вилояти – 128 та;  
  • Наманган вилояти – 137 та;  
  • Самарқанд вилояти – 338 та; 
  • Сурхондарё вилояти – 310 та; 
  • Сирдарё вилояти – 84 та;
  • Тошкент вилояти – 299 та; 
  • Фарғона вилояти – 181 та;  
  • Хоразм вилояти – 422 та; 
  • Тошкент шаҳри – 458 та.

Бундан олдин Ўзбекистонда 50 ёш ва ундан катта ёшда никоҳ қурганлар сони маълум қилинганди.

2022 йилнинг 1 май ҳолатига 50 ёш ва ундан катта ёшда никоҳ қурганлар сони 2 893 тани ташкил этган.