Қайд этилишича, 2022 йил 23 июндан бошлаб 5/6-сонли «Тошкент – Самара – Тошкент» йўналишида йўловчи поезди ҳаракатланиши бошланади.
5/6-сонли «Тошкент – Самара – Тошкент» поезди ҳафтанинг пайшанба куни соат 19:05 да «Тошкент-Марказий» темирйўл вокзалидан жўнаб кетади ва шанба куни соат 18:14 да Россиянинг «Самара» темирйўл вокзалига етиб боради.
Шунингдек, Самарадан якшанба куни соат 16:11 да жўнаб кетиб, «Тошкент-Марказий» вокзалига сешанба куни соат 16:56 да етиб келади.
Маълумот учун, Тошкентдан Самарагача темирйўл орқали бўлган масофа 2271 километрни ташкил этади. Поезд 48 соат давомида ҳаракатланади. 5/6-сонли «Тошкент – Самара – Тошкент» йўналишида йўловчи поезди 11 та вагондан иборат: 3 купе, 7 плацкарт ва вагон-ресторан.
Чипта нархи тўғрисидаги маълумотни, сотув муддатига қараб чегирмаларни ҳисобга олган ҳолда, www.chipta.railway.uz, www.e-ticket.railway.uz сайтлари орқали билиб олиш мумкин.















