Ўзбекистон | 12:11 / 16.06.2022
10703
1 дақиқада ўқилади

Абдуқодир Тошқулов 2022/23 ўқув йили қабул квоталари нега кечикканига изоҳ берди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг маълум қилишича, кейинги йилдан кечикмаслиги учун квоталар фармойиш асосида эълон қилинади.

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Oлий таълим таълим муассасаларига ўқишга қабул, профессионал таълим тизимидаги ўзгаришлар мавзусига бағишланган матбуот анжуманида oлий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов квоталарни эълон қилиш кечиккани масaласига тўхталди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар қилмоқда.

Вазирнинг изоҳлашича, 2022/23 ўқув йилигача қабулга дахлдор ўзгаришлар ҳам, қабул квотаси ҳам битта қарор орқали эълон қилинган. Қабулга алоқаси бўлган ўзгартиришлар устида тортишув кўп бўлиб, қарорнинг ўзгаришларга хос бўлган қисми муҳокамаси ҳисобига квоталарни эълон қилиш ҳам бироз чўзилган. 

“Квота анча олдин тасдиқланган эди. Шунинг учун кейинги ўқув йилларида муаммо бўлмаслиги учун, бу қарор ва фармойишда белгиланади. Энди қарор чиқиши шарт бўлмайди. Квоталар олдинроқ чиқиши учун фармойиш билан чиқади. Ва бу қабулга алоқадор ўзгаришлар билан яхлитланмайди”, – деди вазир.

Мавзуга оид