Россия Туркияга Сурия шимолида махсус ҳарбий операция ўтказишдан воз кечишини сўраб мурожаат қилди, деб маълум қилди Россия президентининг Сурия бўйича махсус вакили Александр Лаврентьев.
«Ҳарбий операция ҳозирда мавжуд барча муаммоларни ҳал қилмайди ва биринчи навбатда Туркия миллий хавфсизлиги муаммосини тўлиқ ҳал қилмайди», — деди у.
Лаврентьевнинг сўзларига кўра, Туркия миллий хавфсизлиги масаласини чегарани Сурия ҳукумат қўшинлари тўлиқ назоратга олиши орқали ечиш мумкин.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 1 июн куни Сурия шимолида махсус ҳарбий операция ўтказилишини эълон қилганди.
Унинг изоҳ беришича, махсус операция «АҚШ ва Россия чегара атрофида хавфсиз ҳудуд ташкил этиш бўйича зиммаларига олган мажбуриятларини бажармаганлиги» сабабли ўтказилмоқда.












