Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги ўқув йилида 700 мингдан ортиқ бола 1-синфга ўқишга қабул қилинади
Янги ўқув йилида 700 мингдан ортиқ бола 1-синфга ўқишга қабул қилинади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Халқ таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова хабар берди.
ХТВ вакили 2022-2023 ўқув йилида 1-синфга қабул жараёнларини ташкил этиш тартиби ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, 1-синфга қабул икки босқичда (микроҳудуд ва микроҳудуддан ташқари қўшимча қабул) амалга оширилади.
Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят марказларида электрон шаклда, туманларда (шаҳар) анъанавий шаклда ҳужжатлар қабул қилинади.
Чет эл фуқароларининг фарзандлари ҳудудий бошқармалар орқали белгиланган тартибда умумтаълим мактабларига қабул қилинади.
Нодавлат таълим муассасаларига қабул жараёнлари ўзлари томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Электрон қабул жараёнлари юзасидан саволлар юзага келган тақдирда вазирликнинг call марказига 71-203-07-04 рақамлари орқали мурожаат этиш мумкин.
Мавзуга оид
13:39 / 24.05.2023
1-синф ўқувчилари учун информатика фани жорий этилади
11:55 / 09.09.2022
110-мактабда кийиниш хонасига камералар ўрнатилиши билан боғлиқ можаро келиб чиқди
16:02 / 08.09.2022
Республика таълим маркази раҳбари янги дарсликка тадбиркор Мурод Назаров ҳақида маълумот қўшилганига изоҳ берди
22:46 / 07.09.2022