Тошкентда, Халқлар дўстлиги майдонидан Бунёдкор шоҳкўчаси орқали Чилонзор туманига кириб келишда – Бўрижар канали устида ўзига хос “кўприкзор” бор. Бу ерни Ўзбекистондаги энг мураккаб чорраҳа дейиш мумкин. Эҳтимолки, шаҳримизнинг айни шу нуқтаси мураккаблиги бўйича минтақадаги энг ноёб чорраҳалардан бири бўлса ҳам ажаб эмас.

Шу сабабли ҳам шаҳарсоз экспертлар Аркадий Гершман ва Александр Девяткин бу чорраҳани қайта лойиҳалаштириш устида икки ой ишлагани, бу борадаги муҳокамалар жуда узоқ соатлар давом этиб, ярим тунгача чўзилганини тўғри тушуниш мумкин.

Чорраҳалар мажмуасининг схемаси ўзгартирилишидан олдинги ҳолати / Фото: Аркадий Гершман
Амалга татбиқ қилинган реконструкция лойиҳаси / Фото: Аркадий Гершман

Халқ орасида Комолон кўприги деб ном олган чорраҳада нақ 8та йўл бир жойда туташган, автомобиллар оқими эса оз эмас. Устига устак, кўприклардан бири анча тор. Шундай шароитда россиялик мутахассислар ўз лойиҳаси орқали чорраҳада мутлақо светофорсиз ҳаракат ташкил қила олгани эътиборга лойиқ.

Буткул янги схема асосидаги реконструкциядан аввал бу улкан чорраҳада ўнга яқин йўналишдаги светофорлар бор эди, ақлли режалаштириш натижасида ҳозир улардан бирортаси ҳам қолмаган.

Бироқ афсуски, кўп бора кузатилганидек, бу ерда ҳам йўлтаъмир ишлари бир неча ҳафтадан бери чала ётибди. Ҳайдовчилар ва айниқса пиёдалар учун хавфли жой бўлган чорраҳа ҳозир янада хавфлилашган:

  • қўпориб ташланган тротуарлар ўша ҳолида ташлаб кетилган:
Тротуар қўпориб ташланган, пиёдалар қатнов қисмидан юришга мажбур.
  • автомобил ва пиёдалар йўлларида хавфли объектлар бор: