Шу кунларда 1 июлдан тонировка учун тўловлар бекор қилиниши кутилаётгани ҳақида гап-сўзлар тарқалди. Kun.uz ушбу миш-мишлар қанчалик ҳақиқатга яқин эканига ойдинлик киритиш мақсадида ИИВ ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов билан боғланди.

«Ҳозирча автомобиль ойналарини қорайтириш 1 июлдан бекор қилиниши бўйича бизда маълумот йўқ. Бу борада расмий маълумотга эга бўлишимиз билан бу ҳақда ИИВнинг расмий саҳифаларида эълон қилинади», деган ИИВ расмийси.

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқда тонировкани бекор қилиш сўралган мурожаатлар яна кўпайди. Бунга йилдан йилга жазирама тафти кучайиб бораётгани, 40–50 даража иссиқда қорайтирилган ойналар ҳузур-ҳаловат эмас, ҳаётий эҳтиёж ҳисобланиши бот-бот такрорланмоқда. Интернет фойдаланувчилари давлат ва ҳукумат масъулларига мурожаат қилиб, фуқароларнинг талабларига эътибор қаратишни сўрашмоқда.

Аслида апрель ойидаёқ интернетда фойдаланувчилар автомобиль ойналарини қорайтиришни бепул қилишни сўраб челленж бошлашган, кўплаб ўзбекистонликлар ўз саҳифаларига #тонировка_жиноят_эмас ҳештеги билан видеолар жойлашганди.

Бир неча кун муқаддам Kun.uz блогер Шавкат Ҳасаннинг видеомурожаати ҳақида ёзган эди. У машинасининг орқа ён ойналарига ёпиштирилган тонировка муддати 1 ҳафта олдин тугаганини ЙПХ ходими тўхтатганида билган, шундан сўнг 7,5 млн сўмлик жарима миқдори ойнани қасддан ноқонуний қорайтирган фуқароларга ҳам, рухсатнома муддати ўтган фуқароларга ҳам бирдек баравар эканидан норози эканини