Кеча, 19 июл куни Кобулга ташриф буюрган Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Абдулазиз Комилов ва президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Афғонистон ташқи ишлар вазири в.б. Амир Хон Муттақий билан учрашув ўтказди.

Афғонистон томони ахборотига кўра, ўзбек расмийлари “Толибон” ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчиси Амир Хон Муттақийни Ўзбекистонда бўладиган халқаро конференцияда иштирок этишга таклиф қилган.

Фото: twitter.com/Hafiz Zia Ahmad
Фото: twitter.com/Hafiz Zia Ahmad

Учрашувда асосий эътибор икки қўшни давлат ўртасидаги иқтисодий ва транзит соҳасидаги алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган.

Муттақий Ўзбекистонда ўтказилиши кутилаётган халқаро конференцияда иштирок этишга ва унинг доирасида тегишли идоралар билан иқтисодий алоқаларни муҳокама қилишга ваъда берган.

“Ўзбекистон Афғонистон билан собиқ ҳукумат қулаганидан кейин ҳам сиёсий ва иқтисодий алоқаларини сақлаб қолган мамлакатдир. Ислом Амирлиги билан ҳамкорлик эса бутун дунё минтақа давлатлари манфаатига хизмат қилади”, – дея толиблар вазирининг сўзларини келтирмоқда маҳаллий нашрлар.

Шунингдек, Комилов бошчилигидаги делегация “Толибон” бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича биринчи ўринбосари Мулла Абдулғани Биродар билан ҳам учрашув ўтказган.

Фото: twitter.com/ARG Palace
Фото: twitter.com/ARG Palace

Биродар Комиловни янги лавозим билан табриклаб, Ўзбекистон иложи борича Афғонистонда бошлаган электр энергетика, авиация ва темир йўл соҳасида бошлаган лойиҳаларини тугатиши кераклигини