АҚШ нефтнинг жаҳон нархларини чекламоқчи
Вашингтон ҳамкорлар билан нефтнинг максимал нархини белгилаш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу Россиянинг энергия даромадларини камайтиради ва қашшоқ мамлакатларга ёрдам беради, дейди АҚШ молия вазири Жанет Йеллен.
АҚШ молия вазири Жанет Йеллен 20 июнь, душанба куни кечқурун Канадага ташрифи чоғида Россиянинг нефть даромадларини қисқартириш ва «жаҳон иқтисодиёти учун салбий оқибатларнинг олдини олиш» мақсадида АҚШ ҳамкор давлатлар билан нефть нархи юқори чегарасини белгилаш бўйича музокаралар олиб бораётганини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, гап бир вақтнинг ўзида бир нечта натижаларга эришадиган нарх чегарасини ёки нарх истисносини белгилаш ҳақида кетмоқда - ғарбнинг Россия энергия ташувчиларига қарши санкцияларини кучайтириш ва Россия нефтининг нархини пасайтириш, Россия ҳукумати даромадларини қисқартириш ҳамда жаҳон бозорида нефть ҳажмини ошириш кўзда тутилган.
АҚШ молия вазирининг фикрича, нефть нархини чеклаш айни пайтда энергия ва озиқ-овқат нархларининг юқорилигидан азият чекаётган «паст даромадли ва ривожланаётган мамлакатлар учун салбий оқибатларнинг» ҳам олдини олади.
Жанет Йеллен канадалик ҳамкасби Христей Фриланд билан музокаралар чоғида шу мавзуга тўхталди. Оттавадаги музокараларда Украинадаги уруш фонида стратегия, юқори инфляция ва глобал таъминот занжирлари билан боғлиқ муаммолар каби масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024