Бугун, 22 июнь куни Hilton меҳмонхонасида PDP University очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги мутасаддилари, халқаро ташкилотлар, маҳаллий ва хорижий ОТМ ректорлари, ўзбекистонлик ўқитувчи ва репетиторлар ҳамда ОАВ вакилларини бирлаштирди.

Маросим давомида асосчилар PDP Университетининг афзалликлари, талаблар, келажакдаги режалар ва ушбу лойиҳа Ўзбекистонда IT соҳасида мутахассисларни шакллантиришнинг янги босқичи бўлиши ҳақида сўзлаб ўтишди.
PDP University IT мутахассислар учун фойдасиз фанлардан воз кечиб, фақатгина керакли фанларни ўз ичига олган халқаро Pearson BTES ўқув дастури бўйича етук мутахассислар тайёрлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Ушбу мақолада IT Университет афзалликлари, кириш имтиҳонлари ва бошқа маълумотлар билан танишамиз.

PDP ўзи ким?
PDP Ўзбекистонда 5 йилдан бери малакали IT мутахассисларни тайёрлаб, ўқитиб, ишга жойлашишларига ёрдам бериб келади. PDP битирувчилари EPAM, Exadel, Аpelsin, Payme каби нуфузли компанияларда фаолият юритадилар. PDP IT йўналишида таълим бериш бўйича мутахассис ҳисобланади. PDP'ни ҳозиргача 2000 га яқин талаба битирган ва ҳар 10 та ўқувчидан 9 таси иш билан таъминланган.

Президент эътирофи
2021 йил тадбиркорлар билан бўлиб ўтган учрашувда давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев PDP Academy ва академия асосчиси Одилбек Мирзаевни қўллаб-қувватлашини ва вазирликлар орқали ёрдам беришилишини билдирди.
Нима учун PDP University?
Тўлақонли IT Университет
PDP учун IT йўналиши – фақат бошланғич билимни берувчи факультет эмас. PDP University тўлақонли IT Университет ҳисобланади. Талабалар IT йўналишларнинг кенг танлови орасидан кераклисини танлаб, ушбу йўналишда чуқур билимларни ўзлаштирадилар.










