Ўзбекистон | 09:29 / 23.06.2022
15721
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 2 нафар болали оилалар сони энг кўп улушни ташкил этади

Ўзбекистонда 2 нафар болали оилалар сони кўп. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Қўмита уй хўжаликлари танлама кузатувлари маълумотларига асосан 2022 йилнинг январь-май ҳолатига 16 ёшгача болалари мавжуд бўлган уй хўжаликлари 75,3 фоизни ташкил этди

Шундан:

  • бир болалилар - 23,3 фоиз;
  • икки болалилар - 26,3 фоиз;
  • уч болалилар - 18,3 фоиз;
  • тўрт ва ундан кўп болалилар 7,4 фоиз. 

Кузатув натижаларига кўра, 24,7 фоиз уй хўжаликларида 16 ёшгача бўлган болалар мавжуд эмас.

Бундан олдин Ўзбекистонда аҳолининг 71 фоизи жисмоний машғулотлар билан шуғулланиши маълум қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид