2021 йил ноябридан бери Термиз орқали Афғонистонга 42 минг тоннага яқин озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди
Ташқи ишлар вазирлиги президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан инсонпарварлик ёрдами бўйича халқаро кўп функцияли транспорт-логистика хаби ташкил этилгани тўғрисида расмий ахборот берди.
Афғонистон ва бошқа давлатларга инсонпарварлик юкларини тизимли, марказлаштирилган ҳамда манзилли етказиб бериш мақсадида Ўзбекистон президенти фармонига мувофиқ Сурхондарё вилоятидаги «Термиз карго маркази» логистика терминалига инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш бўйича кўп функцияли транспорт-логистика хаби мақоми берилди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон Афғонистон халқига ҳар томонлама ёрдам кўрсатмоқда. 2021 йил сентябр ва декабр ойларида республика ҳукумати Термиз шаҳри орқали умумий ҳажми 5 минг тоннадан ортиқ бўлган иккита йирик гуманитар юкни етказиб берди.
2022 йил 30 апрель куни Рамазон ҳайити байрами арафасида мамлакатдан Афғонистон халқига 4 минг тоннага яқин инсонпарварлик юки етказилди. Бу гуманитар ёрдамнинг барчаси озиқ-овқат, дори-дармон, кийим-кечак, тўқимачилик маҳсулотлари, буғдой ва кўмирдан иборат бўлди.
Ўзбекистон Термиздаги инфратузилма ва транспорт-логистика объектларидан фойдаланган ҳолда халқаро ташкилотлар ҳамда айрим давлатларга Афғонистондаги гуманитар фаолиятларида кўмак бермоқда. 2021 йил декабрь БМТ Қочқинлар бўйича олий комиссари бошқармаси Термиздан Афғонистонга 40 тонна асосий зарурий маҳсулотлардан иборат инсонпарварлик ёрдами биринчи партиясини жўнатди.
2022 йил февраль ойида Қочқинлар бўйича олий комиссар бошқармаси Афғонистондан эҳтимолий қочқинлар оқимига тайёргарлик кўриш учун Термиздан Тожикистонга 20 тоннага яқин бирламчи эҳтиёж маҳсулотларидан иборат ёрдам жўнатган. Бошқарма Термиздаги ваколатхонасига инсонпарварлик юкларини етказиб бериш географиясини кенгайтириш имкониятига эга ҳудудий гуманитар логистика маркази мақомини берди.
Қайд этилишича, БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури (ЖООД) томонидан Термиздан Афғонистонга мунтазам равишда инсонпарварлик юклари жўнатилади. ЖООД маълумотларига кўра, 2021 йил ноябридан бугунги кунга қадар Термиз орқали Афғонистонга 42 минг тоннага яқин озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.
“Бундан ташқари, Халқаро миграция ташкилоти, Халқаро Қизил хоч қўмитаси, Европа иттифоқи ва бошқа халқаро тузилмалар ҳамда хорижий давлатлар ҳам Ўзбекистоннинг транзит салоҳиятидан фойдаланишдан манфаатдор.
Халқаро марказ ташкил этилиши жаҳон ҳамжамиятининг афғон масаласидаги манфаатлари ва саъй-ҳаракатларига мос келади. Энг муҳими, бу Афғонистон халқига энг зарур товарларни тезкорлик билан етказиб бериш ва шу орқали афғон халқига гуманитар инқирозни бартараф этишда самарали ёрдам кўрсатиш имконини беради.
Ўзбекистон бу борада барча халқаро шериклар билан фаол ҳамкорлик қилишга тайёр”, дейилади расмий маълумотда.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024