Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Литва кучли киберҳужумга учради
Вилнюснинг фикрича, Литва давлат муассасалари ва компанияларига кучли DDoS ҳужуми ортида россиялик ҳакерлар турибди. Killnet гуруҳи, агар Калининградга транзит «блокдан чиқарилмаса» 500 дан ортиқ компанияга ҳужум билан таҳдид қилган.
Литва «эҳтимол» Россиядан келган «кучли» киберҳужумга учради. Бу ҳақда 27 июнь, душанба куни Миллий киберхавфсизлик маркази директори вазифасини бажарувчи Йонас Скардинскас маълум қилди. Литва Мудофаа вазирлиги ҳужум Литва давлат муассасалари ва хусусий компанияларига қаратилганлигини таъкидлаб, энг жиддий DDoS ҳужумларига қарши кураш олиб борилганини ва хавфсиз Миллий маълумотларни узатиш тармоғи хизматлари тикланганини таъкидлади.
Скардинскаснинг сўзларига кўра, «яқин кунларда, айниқса, транспорт, энергетика ва молия соҳаларида бундай ҳужумлар давом этиши эҳтимолдан холи эмас». Унинг таъкидлашича, киберҳужум Россиядан келаётган бўлиши мумкин.
Аввалроқ АҚШ, Полша ва Германиядаги давлат сайтларига киберҳужумлар ортида турган кремлпараст Killnet ҳакерлар гуруҳи Telegram’да Литва ҳукуматидан 48 соат ичида «Калининградга транзитни блокдан чиқаришни» талаб қилган видеони эълон қилганди, акс ҳолда, ҳакерлар «мамлакатдаги 500 дан ортиқ компания оғир шароитда қолади», деб таҳдид солган.
Москва аввалроқ Вилнюс томонидан Россиядан Калининград областига бир қатор юкларнинг темирйўл транзитига киритилган чекловларга қарши норозилик билдирган эди.
Мавзуга оид
20:05 / 10.06.2026
Кўринмас фронт: Исроил ва Эроннинг кибер уруши
10:56 / 27.05.2026
Латвия ва Литва Россия элчиларини чақиртирди
21:31 / 21.05.2026
Литва ТИВ раҳбари НАТО кучлари Россиянинг Калининграддаги ҳарбий базаларини «ер билан битта қила олиши»ни айтди
12:23 / 24.03.2026