
Қайд этилишича, «Ёшлар куни» доирасида 28 июнь куни «Тошкент ёшлар карнавали-2022» ўтказилади.
Шу сабабли, 27 июнь куни соат 19:00 дан 29 июнь соат 00:00 га қадар Буюк Турон шоҳкўчаси Ислом Каримов шоҳкўчаси билан кесишмасидан Алишер Навоий шоҳкўчасигача бўлган қисми автотранспорт воситаларининг қатнови учун ёпилади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ноқулайликлар учун узр сўраган ва айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилган.















