Авиакомпания хабарига кўра, энди авиақатновлар ҳафтасига 5 марта – сешанба, пайшанба, жума, якшанба ва душанба кунлари амалга оширилади.

Бунда, Тошкентдан жўнаб кетиш соат 22:15 да (Тошкент вақти билан), Сеулга етиб бориш соат 08:25 да (Сеул вақти билан), Сеулдан жўнаб кетиш соат 10:10 да (Сеул вақти билан), Тошкентга етиб бориш соат 13:20 да (Тошкент вақти билан) амалга оширилади.

Бундан олдин Uzbekistan Airways Airbus A320 салонларини конфигурация қилиши хабар берилганди.