Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 июнь ҳолатига 1,5 млн Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда хорижга сафар қилган.
Ўзбекистонликлар туристик мақсадларда энг кўп сафар қиладиган давлатлар орасида Қирғизистон етакчилик қилмоқда – 788,4 минг нафар фуқаро.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Қозоғистон – 208 минг нафар;
- Тожикистон – 203 минг нафар;
- Туркия – 98,2 минг нафар;
- Россия – 79 минг нафар;
- БАА – 51 минг нафар;
- Саудия Арабистони – 38 минг нафар;
- Миср – 17 минг нафар;
- Кувайт – 5,2 минг нафар;
- АҚШ – 4,4 минг нафар.
Бундан олдин май ойида 400 минг ўзбекистонлик қариндошини йўқлаш мақсадида хорижга чиқиб кетгани хабар қилинганди.















