“Inshoot” лойиҳасининг навбатдаги сони Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Гавҳар маҳалласида жойлашган, тренддаги минимализм услубида қурилган хонадонга бағишланади. 6 сотихли ҳовлидаги уйнинг умумий майдони қарийб 700 квадрат метр. Янги ҳовли сотувга қўйилган.

Хонадон 2 қават бино ва ертўладан иборат. Уйнинг фасад қисми оч кулранг рангда бўлиб, қора рангдаги ойна ромлари билан уйғунлаштирилган.

Ҳовлида яшил ҳудуд, ёзги ошхона ва 2 та автомобиль учун жой ажратилган. Майсадан ташқари жойларда одатий брусчаткалардан эмас, балки сув ва қорга бардошли керамогранит қурилиш материалидан фойдаланилган. Шунингдек, ҳовлида ёзги ошхона ва электроавтомобилларни қувватлаш учун алоҳида жой ажратилган.

Хонадон икки қисмга бўлинган бўлиб, меҳмон ва мезбонлар учун алоҳида кириш эшиги қилинган. Биринчи бўлиб меҳмонлар учун ажратилган эшикдан кирадиган бўлсак, у ерда ювиниш хонаси ва ёғоч жавон ўрнатилган, даҳлизнинг шифт қисми мовий отточенто маҳсулотидан қилинган. Меҳмонхона учун нейтрал ранг танланган бўлиб, телевизор ҳудуд ва био-камин ўрин олган.

Хонадон икки қисмга бўлинган, яъни меҳмонлар ва мезбонлар учун кириш эшиклари алоҳида. Меҳмонлар учун ажратилган эшик кичик даҳлизга олиб киради: бу ердаги ёғоч жавонга кийимларни илиб, ювиниш хонаси, меҳмонхона ва ошхонадан бирига кириш мумкин. Меҳмонхона учун нейтрал ранг танланган бўлиб, ундан телевизор ҳудуди ва био-камин ўрин олган.

1-қаватдаги ётоқхона кенглиги ва қулайликлари билан мастер-ётоқхонадан қолишмайди. Унда алоҳида гардероб зона ва ювиниш хонаси бор.