Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бўстонлиқдаги тоғларда адашиб қолган беш киши ФВВ томонидан қутқарилди
Тошкент вилоятидаги тоғларда адашиб қолган фуқароларга амалий ёрдам кўрсатилди.
Бугун, 30 июнь куни соат 00:30 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг Тезкор бошқарув марказига беш нафар фуқаро Бўстонлиқ туманидаги тоғларда йўлдан адашиб қолиб, пастга тушиб олишда ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, келиб тушган мурожаатга асосан, Белдерсой тоғининг Қумбелсой ҳудудида манзилда адашиб қолган беш нафар фуқароларни излаб топиш ва уларни қутқариш амалга оширилди.
Қайд этилишича, Чимён ёнғин-қутқарув отрядининг бир гуруҳ қутқарувчилари қидирув-қутқарув ишларига жалб қилинди.
Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида йўлдан адашган беш нафар фуқаролар топилиб, соғ-саломат пастга олиб тушилгани айтилади.
Мавзуга оид
08:27 / 09.07.2026
5 минг метр баландликда ҳаёт: энг баланд тоғли шаҳарлар
09:58 / 19.06.2026
Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел хавфи эълон қилинди
14:35 / 24.06.2025
Тоғли ва чўл ҳудудларда туризм субсидиялар билан қўллаб-қувватланади
15:52 / 27.02.2025