Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда касб-ҳунар мактабларига қабул бошланди
Ўзбекистонда бугун, 1 июлдан касб-ҳунар мактабларига қабул бошланди. Бу ҳақда “Расмий хабарлар” канали хабар берди.
Жорий йил 9-синф битирувчиларининг ҳужжатлари kasb.edu.uz электрон платформаси орқали 1 июль кунидан 20 июль (шу куни ҳам) кунига қадар онлайн қабул қилинади.
Платформага туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки ID карта маълумотлари, 3х4 ҳажмидаги фотосурат киритилади.
2022/2023-ўқув йили учун олий ва ўрта махсус таълим вазири буйруғига мувофиқ 330 та касб-ҳунар мактабига жами 78 минг 490 та қабул параметрлари тасдиқланди.
Шундан, 75 470 та ўзбек, 930 та рус ва 2090 та қорақалпоқ тили гуруҳлари учун белгиланди.
Касб-ҳунар мактабларида ўқиш тўлиқ давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади.
Мавзуга оид
08:52 / 22.11.2025
Ўрта махсус таълим тармоғида касб-ҳунар мактаблари етакчилик қилмоқда
16:18 / 29.11.2024
Ўзбекистон меҳнат бозорида талаб энг юқори бўлган мутахассисликлар аниқланди
13:50 / 24.05.2024
Ўзбекистонда касб-ҳунарга ўқитишнинг Германия модели жорий этилиши мумкин
20:21 / 19.08.2023