Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия битта қишлоқни уч марта «назоратига олган», Украинада мавжуд бўлган техникалардан кўпроғини «йўқ қилган»
«Проект» РФ мудофаа вазирлигининг уруш бошидан буён эълон қилган пресс-релизларини ўрганиб чиқди.
«Проект» нашри РФ мудофаа вазирлиги расмийси Игорь Конашенковнинг уруш бошидан буён бериб келаётган барча баёнотларини таҳлил қилиб чиқди ва уларда, хусусан, Украина ҳудудларини эгаллаб олиш кетма-кетлиги ва гўёки Россия томонидан йўқ қилинган Украина ҳарбий техникалари сони билан боғлиқ номувофиқликларни аниқлади.
Журналистларнинг эътибор қаратишича, Конашенков 25 та аҳоли пункти россиялик ҳарбийлар томонидан эгаллангани ҳақида камида икки мартадан хабар қилган. У Креминна (Кременная) шаҳри эгаллангани ҳақида тўрт бор хабар берган бўлса, унинг баёнотларида Боровеньки, Тарамчук ва Новомайорская аҳоли пунктлари эгаллангани тўғрисида уч мартадан хабар қилинган. Баъзида эса пресс-релизларда мавжуд бўлмаган топонимлар ҳам учраган — масалан, 17 апрел кунги пресс-релизда «Павлоградская области» ҳақида келтирилади.

«Проект» РФ мудофаа вазирлиги уруш даврида 84 та «Байрактар» уриб туширилгани ҳақида хабар берганига эътибор қаратган, бу эса Украинада расман мавжуд бўлган шундай дронлар сонидан 22 тага кўпроқдир. Россия томони Украинанинг 3800 дона зирҳли машинаси йўқ қилинганини хабар қилган - бу эса нафақат Украинада урушдан олдинги даврда бўлган зирҳли транспортлар сонидан (россияликлар баҳосига кўра 2416 дона), балки можаро бошлангач Ғарб томонидан етказиб берилган бўлиши мумкин бўлган техникалар (700 атрофида) қўшиб ҳисоблангандаги миқдордан ҳам анча кўп.
Шунингдек, журналистлар Украина қўшинининг «жонли кучлари ва техникалари жойлашган нуқталари» ва «таянч пунктлари» тарзидаги формулировка тез-тез учрашига эътибор қаратган — урушнинг юз куни мобайнида РФ 39 мингта шундай объектлар йўқ қилингани ҳақида хабар қилган. «Проект» бу атама айнан нимани англатишидан бехабар, аммо пресс-релизларга кўра, йўқ қилинган техникалар сони бундан анча кам — 9715 дона, ҳалок бўлган украин ҳарбийлари сони (бўрттирилгани тайин) — 40 минг.
Шу тариқа, Мудофаа вазирлиги мантиғига кўра, «жонли кучлар ва техникалар жойлашган нуқталар» ва «таянч пунктлари»нинг ҳар бирига бир нафардан ҳалок бўлган украин ҳарбийси ва бир чоракта техника тўғри келади, дея хулоса қилган «Проект».



Мавзуга оид
16:47 / 10.06.2026
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45 / 09.06.2026