Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрига келди. Давлат раҳбари Жўқорғи Кенгес депутатлари, Қорақалпоғистон фахрийлари ва фаоллари билан учрашув ўтказмоқда.

“Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш муҳокамаси ҳали давом этаётганини инобатга олиб ҳамда Қорақалпоғистон аҳолиси билдираётган фикр ва мулоҳазаларни ўрганган ҳолда Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 70-, 71-, 72-, 74-, 75-моддаларини амалдаги таҳрирда ўзгаришсиз қолдириш зарурлигини таъкидлади”, дея хабар берди президент матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Конституцияни такомиллаштиришга оид қонун лойиҳасининг 25 июндан бошланган жамоатчилик муҳокамаси 4 июлгача (шу куни ҳам) давом этади.

Шавкат Мирзиёев: Таклифлардан келиб чиқиб Конституция лойиҳаси ўзгаради ва такомилига етказилади

“Осойишталикни бузишга уринаётган ҳар қандай шахсларга қонун доирасида қатъий чоралар кўрилади” — президент