Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий Осиё президентлари 21 июлда маслаҳатга йиғилади
Бешта давлат раҳбарининг охирги беш йил ичидаги тўртинчи маслаҳат учрашуви 21 июл куни Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида, Иссиқкўл бўйида бўлиб ўтади.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи маслаҳат учрашуви 21 июл куни Қирғизистонда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бу ҳақда Ўзбекистон ва Қирғизистон президентларининг 4 июл кунги телефонлашуви юзасидан расмий Бишкек тарқатган хабарда маълум қилинди.
21 июлдаги учрашув Иссиқкўл бўйида, Чўлпонота шаҳрида бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Шавкат Мирзиёев 4 июлда Садир Жапаровдан ташқари, Қозоғистон ва Тожикистон президентлари билан ҳам телефонлашди ҳамда мазкур мулоқотларда Қорақалпоғистондаги вазият билан бирга, навбатдаги маслаҳат учрашуви ҳақида ҳам сўз борди.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг анъанавий маслаҳат учрашувини доимий ўтказиб бориш таклифини 2017 йилда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош ассамблеясидаги маърузасида илгари сурган эди.
Биринчи саммит 2018 йил март ойида Қозоғистон пойтахти Нур-Султонда, иккинчиси 2019 йил ноябрида Тошкентда, учинчиси 2021 йил августида Туркманистондаги “Аваза” сайёҳлик масканида бўлиб ўтди.
Ўтган йили охирида Шавкат Мирзиёев қозоқ нашрига берган интервюсида Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги сиёсий мулоқот “учинчи давлатлар манфаатларига қарши қаратилмагани”ни айтганди.
Мавзуга оид
08:40 / 09.07.2026
ЖССТ Марказий Осиёни жазирама хавфидан огоҳлантирди
18:06 / 08.07.2026
Европа ва Марказий Осиёда жазирама иссиқнинг янги тўлқинлари кутилмоқда - ЖССТ
21:06 / 07.07.2026
Қирғизистонда учиш чоғида самолётнинг шассиси синди
20:20 / 06.07.2026