Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Болаларини хусусий боғча ва мактабга юбораётган ота-оналар даромад солиғидан қисман озод этилади
Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга фарзандларини юбораётган ота-оналарнинг ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловлари даромад солиғидан озод этилиши режалаштирилмоқда.
7 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси ўказилди.
Унда «Солиқ ва божхона қонунчилиги, шунингдек, солиқ ва божхона имтиёзларининг қўлланилишини такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.
Лойиҳага кўра, мобил алоқа хизматлари учун акциз солиғи ставкаси 15 фоиздан 10 фоизга туширилиши, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга фарзандларини юбораётган ота-оналарнинг ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловлари даромад солиғидан озод этилиши режалаштирилмоқда.
Шунингдек, хизматлар соҳасини ривожлантириш учун солиқ имтиёзлари берилиши ва алоҳида солиқ режими жорий этилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
20:00 / 19.04.2026
Солиқ декларацияси тақдим этган 728 нафар хонанда жами 4,7 млрд сўм даромад топгани маълум бўлди
16:33 / 04.03.2026
Хусусий боғча ва мактаб учун тўланган тўловдан даромад солиғини қандай қайтариб олиш мумкин?
08:23 / 13.02.2026
Қонунчиликдаги енгиллик: кимлар даромад солиғини кам тўлайди?
16:51 / 30.09.2025