Қайд этилишича, 2021 йилнинг ўзида 1 200 та ноқонуний қудуқ бурғилаш ҳолати аниқланган.
“Шу боис президент ерости сувларидан оқилона фойдаланишни ташкил этиш бўйича топшириқлар берган эди. Айни мақсадда ерости сувларини самарасиз ишлатганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Шунингдек, Бухоро, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида ерости суви захирасини ошириш чоралари кўрилаётгани айтилди.

Қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий қилиш, Қашқадарёда бу бўйича кластер ташкил этишга қаратилган ишлар ҳақида ҳам маълумот берилди”, – дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Йиғилишда геология соҳасидаги вазифалар ижроси кўриб чиқилди.
Ерости сувлари ҳам чексиз эмас: Тошкентнинг суғориш тизимидаги исрофгарчиликлар
Ерости сувлари сатҳи пасайиб боряпти. Қандай чоралар кўриш талаб этилади?















