Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда репетиторлик нархлари ошди
Репетиторлик нархлари бир ойда ўртача 0,4 фоизга ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Фото: Kun.uz
Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг июнь ойида репетиторлик нархлари май ойига нисбатан яъни бир ойда ўртача 0,4 фоизга ошган.
Қайд этилишича, репетиторлик нархлари йил бошидан буён ўртача 2,8 фоизга ошгани кузатилган.
Репетиторлик нархлари ўтган йил мос даврига нисбатан, яъни бир йилда ўртача 9,4 фоизга қимматлашгани кузатилган.
Бундан олдин Ўзбекистонда таҳсил олаётган хорижлик талабалар сони кескин кўпайгани хабар қилинганди.
2021/22 ўқув йили бошига республикамиздаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган хорижлик талабалар сони 5,1 минг нафарни ташкил этган.
Мавзуга оид
09:15 / 02.04.2026
Таълим хизматлари Ўзбекистонда ўсиш суръати бўйича етакчи бўлди
09:40 / 31.03.2026
Россия ва Қозоғистондан Ўзбекистонга кўчиб келиш кўпаймоқда
09:23 / 26.03.2026
2025 йилда энг кўп хонадон Наманганда фойдаланишга топширилди
09:16 / 25.03.2026