Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда хиёнатда гумонланган аёлни эри ва унинг қариндошлари “самосуд” қилди. Аёл қўл-оёқлари боғланиб, қамчи билан калтакланган
Хиёнатда гумон қилинган аёл эри ва унинг ака-укалари томонидан аёвсиз калтакланди. Тўрт эркак бир бўлиб аёлнинг қўл-оёқларини боғлаб, сочларини олиб ташлаган, сўнг дўппослаб, қамчилашган.
2022 йил 9 июл куни соат 23-30 ларда Яккабоғ тумани, “Янгиҳаёт” МФЙда яшовчи ака-укалар келинининг шу маҳаллада яшовчи эркак билан ишқий муносабатда бўлиб юрганидан хабар топиб, ғазаб устида аёлнинг оёқ-қўлини боғлаб, сочини кесиб ташлаган.
Сўнг уни дўппослаб, танасининг турли қисмларига қамчи билан муттасил равишда уриб, қийнаб, жисмоний азоб беришган. Оқибатда аёл шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, ҳолат юзасидан Яккабоғ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 138-моддаси (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ, Самарқандда аёл ва унинг ўғли ер талашиб бошқа бир аёлни дўппослашганди. Шунингдек, Кўкдала туманидаги деҳқон бозори олдида турган машинадан пул ўғирлаган шахс «самосуд» қилинганди.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Реал»да янги ҳимоячи, АПЛ клублари ҳужумни кучайтирмоқда. Сўнгги трансфер хабарлари
Спорт | 11:12
-
Германия: Россия ва Беларус миграциядан қурол сифатида фойдаланяпти
Жаҳон | 11:10
-
Ўзбекистонга чет давлатдан пул ўтказмалари кибержиноятчилар ҳужумига учрамоқда
Ўзбекистон | 10:52
-
АҚШ энергетика вазири: Россия нефтига қарши санкциялар «жуда реал»
Жаҳон | 10:44
Мавзуга оид

09:58 / 02.07.2025
Яккабоғ туманига янги ҳоким тайинланди

21:28 / 22.05.2025
Тошкентда йўловчилар автобус ҳаракатига тўсқинлик қилган автомобил ҳайдовчисини жазолади

11:38 / 25.09.2024
Қашқадарёда ов милтиғи отилиши оқибатида аёл киши ҳалок бўлди

15:27 / 10.07.2024