Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда метро бекатлари оралиғида вақтинчалик автобус йўналиши ташкил этилди
Тошкент шаҳрида 6- ва 7-метро бекатлари оралиғида метро поездлари ҳаракати вақтинчалик тўхтатилди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Фото: Kun.uz
Фарғона йўли кўчасини Бектемир шоссеси билан боғловчи Тошкент ҳалқа автомобиль йўли кўчасидан ўтувчи йўл ўтказгич иншооти икки тарафидан ТҲАЙга кириш ва чиқиш имконини берувчи ёрдамчи йўл ўтказгичларини қуриш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсад қилинган.
Шу муносабат билан, йўловчиларнинг жамоат транспортига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ томонидан «Роҳат 5-метро бекати - Қўйлиқ 7-метро бекати» метро бекатлари оралиғида вақтинчалик автобус йўналиши ташкил этилди.
Мазкур ташкил этилган вақтинчалик автобус йўналишидаги ҳаракат жадваллари сони «Исузу» русумли автобуслар асосида ҳафта барча кунларига 2 та, йўналиш иш тартиби соат 7:00 дан 20:00 га қадар этиб белгиланди.
Мавзуга оид
11:36 / 25.03.2026
Нурафшон ва Бектемирни боғловчи тезюрар автобус қатнови йўлга қўйилади
12:52 / 19.03.2026
23 мартдан Тошкент — Чорвоқ автобус қатнови қайта тикланади
23:31 / 18.03.2026
Ҳайит куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ўз ишини соат 4 дан бошлайди
19:59 / 15.03.2026