Жаҳон | 15:24 / 18.07.2022
5095
2 дақиқада ўқилади

Швециянинг H&M Group компанияси Россияни тарк этяпти

H&M кийим дўконлари бутунлай ёпилади. Компания Россия Федерациясида мавжуд вазият ва олдиндан айтиб бўлмайдиган келажакни ҳисобга олган ҳолда бизнесни давом эттириш мумкин эмаслигини таъкидлади.

Фото: NU

Швециянинг H&M Group (H & M Hennes & Mauritz AB) компанияси «жорий операцион муаммолар ва олдиндан айтиб бўлмайдиган келажак» сабаб Россия Федерациясидан якуний чиқиб кетишини эълон қилди. «Эҳтиёткорлик билан муҳокама қилингандан сўнг, биз мавжуд вазиятни ҳисобга олган ҳолда, Россиядаги бизнесимизни давом эттиришни имконсиз деб ҳисоблаймиз», деди 18 июль, душанба куни компания бош директори Хелена Хелмерcсон. 

Унинг эслашича, 2009 йилдан бери Россияда фаолият юритаётган Европанинг энг йирик кийим-кечак чакана савдо тармоғи H&M 2 март куни ушбу мамлакатдаги барча савдоларни тўхтатган. Энди саъй-ҳаракатлар масъулиятли чиқишни таъминлаш ва келгуси ойларда ходимларни иложи борича қўллаб-қувватлашга қаратилган, дейилади баёнотда.

Ушбу жараён доирасида қолган товарларни сотиш учун Россияда вақтинчалик дўконлар очиш режалаштирилган. Компания Россиядаги бизнеснинг тўлиқ ёпилиши тахминан 2 миллиард швед кронаси (190 миллион долларга яқин) харажатларга олиб келишини кутмоқда. 

Йель университети маълумотларига кўра, Украинада уруш бошланганидан бери 1200 дан ортиқ компания Россияни тарк этган. Улардан 1000 дан ортиғи Россия Федерациясига нисбатан қўлланилган санкциялардан қатъи назар, Россия Федерациясидаги ўз фаолиятини ихтиёрий равишда чеклаётганини очиқ эълон қилди. Улар орасида, хусусан, IKEA, Adidas, McDonald's, Henkel ва SAP бор.

Мавзуга оид