USAID Ўзбекистонда ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни кенгайтиради
Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчиси Жавлон Ваҳобов АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) Осиё бюроси администратори ёрдамчиси ўринбосари Анжали Каур билан учрашиб, мамлакатда амалга оширилаётган қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Суҳбат чоғида Анжали Каур май ойида Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи якунлари, мамлакатнинг тегишли идоралари вакиллари билан ўтказилган учрашув ва музокаралардан мамнунлигини таъкидлади.
Унинг айтишича, ташриф давомида Соғлиқни сақлаш вазирлигига мамлакат миллий иммунизация ва аҳолини COVID-19га қарши эмлаш тизимини мустаҳкамлашга кўмаклашиш мақсадида совитиш тизимлари ва компьютерлар топширилган. У Ўзбекистоннинг пандемияга қарши курашдаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.
USAID вакили Ўзбекистонда ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлиги билан ўртоқлашди ва АҚШ аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш дастури («Women Economic Empowerment») доирасида ўзбекистонлик хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини таъкидлади. Анжали Каур ушбу дастур тадбиркорлик ва касб-ҳунар ўргатиш, тадбиркор аёлларни молиялаштириш, хотин-қизларнинг меҳнат бозорига киришини ошириш ва қишлоқ жойларда янги ташаббусларни амалга ошириш имконини беришини қайд этди.
Анжали Каур агентлик томонидан май ойида Қорақалпоғистоннинг қишлоқ хотин-қизлари учун ахборот-коммуникация технологиялари бўйича «IT Women - Karakalpakstan» комплекс ўқув дастури ишга туширилганини билдирди. Дастур АКТ, ижтимоий медиа маркетинги ва график дизайн соҳасида асосий кўникмалар бўйича тренинглар, АКТ соҳасида амалиёт ўташни таъминлайди. Тренинг натижасида минтақадаги аёллар электрон тижоратда иштирок этиши, глобал ва маҳаллий платформалар орқали товарлар сотиши, ўз бизнесини ривожлантириш ва рақамли маркетинг имкониятларини амалиётга жорий қилиш учун ижтимоий тармоқлардан кенг фойдаланиши мумкин.
USAID тегишли инфратузилмани яхшилаш ва хизмат кўрсатувчиларнинг самарадорлигини ошириш орқали Қорақалпоғистоннинг қишлоқ жойларида ичимлик суви таъминоти тизимини таъминлашга қаратилган алоҳида дастурларни ишлаб чиқиши мумкинлиги таъкидланди.
Музокаралар натижасида USAID билан биргаликда таълим соҳасида қатор янги лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, замонавий стандартларни жорий этиш, электрон тижорат бўйича келишувга эришилди.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар икки томон ҳам ён бериши керак — АҚШнинг янги давлат котиби Украинадаги сулҳ ҳақида
Жаҳон | 15:12
-
Ўлим учун “навбат кутиш” – дунёдаги энг баланд чўққига чиқиш машаққатлари ҳақида
Жаҳон | 15:06
-
Тўқимачилик саноатида қайта ишлаш занжири ривожлантирилади
Ўзбекистон | 15:04
-
Зеленский: Украинага камида 200 минг нафар тинчликпарвар керак
Жаҳон | 14:28
Мавзуга оид
09:59 / 11.01.2025
2025 йилда 307 та йирик лойиҳа ишга туширилади
15:43 / 05.12.2024
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида ХМИ иштирокида 2 млрд долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда
13:56 / 04.12.2024
«Бир миллион дастурчи» лойиҳасида энг яхши натижа кўрсатган мактабга электромобил берилади
13:29 / 07.11.2024