Самарқанд туризм марказида 5G тармоғи тест қилинмоқда
Бир қанча синовлар давомида 5G тармоғида интернетдан юклаб олиш тезлиги 896 мб/секундгача, интернетга юклаш тезлиги эса 113 мб/секундгача кўтарилган.
Самарқанд туризм марказида ўтказилган 5G тармоғини тест қилиш жараёнларида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ва «Ўзкомназорат» бошлиғи Аъзам Абдуллаевлар иштирок этган.
«Ушбу марказ нафақат халқаро тадбирлар ўтказиладиган ва туристлар яхши дам оладиган жой бўлмоқда, балки Ўзбекистонда биринчи маротаба барча мобил алоқа операторлари ҳамкорликда антенна инфратузилмасини битта мачтада кўтариб, бинолар ичида ҳам Active DAS тизимини ҳамкорликда ишлатиб, юқори тезликдаги сифатли хизматлар кўрсатишларига имкон яратилмоқда», дея ёзиб қолдирган АКТ вазири.
Маълумот учун, жорий йил 24-27 октябрь кунларида ўтказилиши режалаштирилган АКТ ҳафталиги Самарқанд туризм марказида ташкил этилади.
Мавзуга оид
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024
Самарқандда автобус салонини аёллар ва эркаклар учун ажратган ҳайдовчига чора кўрилди
11:44 / 31.10.2024