Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Амина Муҳаммад: Орол денгизидаги иқлим фалокати миллий ёки минтақавий чегаралардан чиқиб кетган
БМТ расмий сайтида ташкилот бош котиби биринчи ўринбосари Амина Муҳаммаднинг июнь ойи биринчи ярмида Марказий Осиё минтақасига ташрифи якунлари бўйича тайёрланган “Марказий Осиёдаги қийинчиликлар фонида умид бор” сарлавҳали мақоласи эълон қилинди, деб хабар қилмоқда “Дунё”.
Бош котиб биринчи ўринбосари Марказий Осиё давлатлари олдида турган долзарб масалаларга бағишланган мақоласида минтақа мамлакатларининг иқлим ўзгаришига қарши курашиш, сув ресурсларидан фойдаланишни яхшилаш, биохилма-хиллик ва тоғ экотизимларини сақлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини баҳолаган. Барча мамлакатларнинг иқлим ўзгариши бўйича кун тартибини илгари суриш бўйича қатъияти қайд этилган.
Нашрда бир пайтлар дунёдаги тўртинчи энг катта сув ҳавзаси бўлган Орол денгизи қуриши муаммосига алоҳида тўхталиб ўтилган. “Орол денгизидаги иқлим фалокати миллий ёки минтақавий чегаралардан анча чиқиб кетган. Бу глобал фожиа”, деб ёзади Амина Муҳаммад.
Муаллиф БМТ бош ассамблеяси Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технология зонаси деб эълон қилганига эътибор қаратган. Бу минтақа иқлим ўзгаришини юмшатишга сармоя киритиш ҳамда мазкур муаммога халқаро бирдамликда ечим топиш мажбуриятини англатади.
БМТ бош котиби биринчи ўринбосари Марказий Осиёга сафаридан умид билан қайтганини таъкидлайди: “Ўзгаришлар рўй бермоқда. Муаммолар ҳал қилинмоқда”.
Амина Муҳаммад минтақа тараққиётида ёшлар ўрнига эътибор қаратган. Унинг фикрича, Марказий Осиёда минтақа табиий муҳитининг гўзаллигини ҳимоя қилиш ва ривожлантириш, ижтимоий ва иқтисодий ўзгаришларни рағбатлантириш тарафдори бўлган ёшлар кўпчиликни ташкил қилади. “Буларнинг барчаси Марказий Осиё халқлари учун инклюзив ва барқарор келажакни таъминлашга ёрдам беради”, деб ёзади БМТ бош котиби биринчи ўринбосари.
Мавзуга оид
19:14 / 18.04.2025
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
21:21 / 05.04.2025
Қозоғистон Ўзбекистондан суғориш учун 12,6 миллиард куб метр сув олди
19:59 / 05.04.2025
Саида Мирзиёева Орол маданият саммитида иштирок этди
20:00 / 11.11.2022