Ўзбекистоннинг жанубий ҳудуди бўлган Сурхон диёридаги нуфузли Термиз давлат университетини шаҳар ичидаги шаҳарчага қиёслаш мумкин
1954 йилда ташкил этилган университетда айни вақтда 25 минг нафардан ортиқ талабалар таҳсил олади. Ҳозирда таълим муассасасида 14 та факультет, 43 та кафедра, 57 та бакалавриат, 29 та магистратура таълим йўналишлари мавжуд. Таълим шакллари кундузги, сиртқи, кечки, иккинчи олий таълим, магистратура ва докторантурадан иборат.
Сиз ҳам ушбу ёшлар сафида бўлишни хоҳлайсизми? Унда шошилинг.
Термиз давлат университетида 2022-2023 ўқув йили учун қабул жараёнлари давом этмоқда.
Бакалавриат босқичининг кундузги таълим шаклида:
36 та таълим йўналиши бўйича жами 1785 та шундан 445, та давлат гранти, 1340 та тўлов-контракт.
Сиртқи таълим шаклида:
10 та таълим йўналиши бўйича жами 475 та тўлов-контракт
Кечки таълим шаклида:
3 та таълим йўналиши бўйича ¬ 75та тўлов-контракт асосида.
Шу билан биргаликда, 32 та мутахассислик бўйича магистратура босқичида 179 та давлат гранти, 161 та тўлов-контракт асосида жами 340 нафар талабалар ўқишга қабул қилинади.
Ҳурматли абитуриентлар ўз билимингизга ишонасизми? Келинг, сафимизга қўшилинг. Малакали ўқитувчилардан билим олиб келажагингизни биз билан барпо этинг.
Термиз давлат университети матбуот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
16:34 / 01.11.2023
Абдуқодир Тошқулов Термиз давлат университетига ректор бўлди
16:50 / 30.09.2023
Ўзбекистон-Россия минтақалараро ректорлар конференцияси ТерДУда таълим сифатини оширишга хизмат қилади
18:55 / 26.09.2023
ТерДУда Чехия – Ўзбекистон халқаро археологик экспедициясининг 20 йиллиги нишонланди
14:54 / 05.09.2023